Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инҳада Сежонг университети филиалининг корейс тили маркази очилди

Инҳада Сежонг университети филиалининг корейс тили маркази очилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун АОКАда «Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Инҳа университети ректори Музаффар Жалолов 2021-2022 ўқув йилида амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида масофавий таълим бериш платформаси — «IUT Distance Education System» ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Тизим орқали талабалар видео маърузалар, тақдимотларни юклаб олиши ва ўзлари истаган қулай вақтда кўриши мумкин.

Ҳамкорлар кўмаги билан магистратура бўйича янги йўналиш — «MBA in digital transformation» (Рақамли трансформация бўйича бизнес бошқарув мутахассислиги) очилди.

IT-Park кўмаги билан университетда IT-Инкубация маркази очилди. Марказ талабаларнинг инновацион стартап лойиҳаларини амалга оширишга шароит яратади.

2021 йил якунигача университетда «Дастурлаш мактаби» очилиши режалаштирилган. Келгусида вилоятларда ҳам шундай дастурлаш мактабларини ишга тушириш кўзда тутилган.

Университетда таҳсил олаётган вилоятдан келган талабаларнинг ижтимоий шароитларни яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги Инҳa университетининг биринчи ётоқхонаси ишга туширилди.

Ётоқхонада 200 ўрин мавжуд бўлиб, унда ички майдонини самарали ташкил этилиши учун INHA университети (Корея Республикаси) тажрибаси қўлланилди.

2021 йил август ойида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Voice on Inha» («Инҳа овози») матбуот клуби ташкил этилиб, унинг асосий мақсади — талабаларга ўзлари учун долзарб масалаларни очиқ муҳокама қилиш имкониятини яратиб беради.

2021-2022 ўқув йили анъанавий ўқиш шаклда, яъни офлайн, кундузги шаклда ўтказилади. Янги ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Инҳa университетида рақамли таълим миқёсини кенгайтириш мақсадида университетнинг дата марказини ривожлантиришга эътибор қаратилади. Шунингдек, корейс тилини самарали ўргатиш мақсадида 2021-2022 янги ўқув йилидан бошлаб Инҳада Тошкент шаҳридаги Сежонг университети филиалининг корейс тили маркази очилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг