«Иннопром»да Президент Шавкат Мирзиёевга турли мамлакатлардаги рақамли маркировканинг иш фаолияти тақдим этилди

Тошкентдаги «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасида Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Екатерина Приезжева ва CRPT директорлар кенгаши раиси Михаил Дубин Президент Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуровга Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатларида рақамли маркировкалаш ишлари ҳақида сўзлаб берди. Маркировканинг истеъмолчилар учун фойдаси ҳамда Россия ва Ўзбекистон Республикасининг ASL BELGISI ва «Честний Знак» иловалари имкониятларига урғу берилди.
Фойдаланувчилар харид қилишдан олдин ушбу илова орқали маҳсулотни мустақил текширишлари – уни сканерлаб, яроқлилик муддати, ишлаб чиқарилган жойи, рухсат берувчи ҳужжатлар билан танишишлари, товар таркибини билишлари мумкин.
Бундан ташқари, Россияда илова сут маҳсулотларининг бутун йўлини кузатиш имконини беради: фермалар ва заводлар қаерда жойлашганидан тортиб, кассада харид қилиш пайтигача. Айнан маркировка туфайли сут маҳсулотларидаги қалбакилаштириш 30 фоиздан рекорд даражадаги 0,01 фоизгача камайтирилди.
Бундан ташқари, истеъмолчилар бозордаги ноқонуний маҳсулотлар миқдорига мустақил таъсир кўрсатиш имкониятига эга. Масалан, харид қилиш чоғида қоидабузарлик аниқланган тақдирда, бу ҳақда бевосита илова орқали назорат-текширув органларига хабар бериш мумкин. Бундай имкониятдан 2019 йилдан буён 250 минг марта фойдаланилган.
Шунингдек, Михаил Дубиннинг қўшимча қилишича, 2021 йилдан буён маркировкалаш Ўзбекистон бюджетига 6 триллион сўм даромад келтирган. Улардан 2 триллиондан ортиғи алкогол ва тамаки маҳсулотлари бўйича солиқ тушумларидир.
Республика Президентига Россия ускуналарининг ишлаши ҳам намойиш этилди. Савдо-саноат палатаси Саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда маркировкалаш учун ускуналарни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширди. Бугунги кунда ускуналарни маҳаллийлаштириш 90 фоизга етмоқда. Шунингдек, «Каллисто» компаниясининг алюмин қопқоқларни маркировкалаш бўйича инновацион технологияси намойиш этилди. Кўргазмада намойиш этилаётган технологиялар ўзига хос бўлиб, маркировкалаш учун махсус ишлаб чиқилган. Бу тизимни ишга тушириш керакли тармоқ инвестицияларини минималлаштиради ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter