Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсон миясига неча терабайт маълумот сиғади?

Инсон миясига неча терабайт маълумот сиғади?

Фото: «Hi-News»

Кўпчиликка маълумки, одамлар ўз мияси имкониятларидан тўлиқ фойдаланмайди. 10 фоизли имкониятлар ҳақида гапирмаймиз, бироқ шуниси аниқки, миянинг имкониятлари тасаввурга ҳам сиғиши қийин. «Hi-News» олимлар томонидан мияга қанча маълумот сиғиши мумкинлиги борасида олиб борилган тадқиқот натижалари билан бўлишди.

Солка биологик тадқиқотлар институти олимларининг сўнги маълумотларига кўра, инсон мияси ҳажми бунга қадар аниқланган натижалардан 10 баробарга кўп экан. Аниқ рақамларни келтирадиган бўлсак, гап бир петабайт (1000 терабайт) ҳақида кетмоқда. Бир-икки йил олдин бутун интернет ҳажми шунчага тенг дея баҳоланганди.

Инсон мияси ҳажмини аниқлаш учун олимлар каламушнинг гиппокамп тўқимасини 3D таҳлил ёрдамида ўрганди. Жараёнда маълум бўлишича, мия синапслари ўз ўлчамини ўзгартириши мумкин, бу эса хотира ҳажмига таъсир кўрсатади. Бундан ташқари барча ҳолатларнинг 10 фоизида синапслардан нусха кўчирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг