«iPad» одам ўлдиргани учун «Apple»ни судга беришди
Смартфонлар, планшетлар ва бошқа гаджетларнинг ёниб ёки портлаб кетиши сабабли ёнғин чиқиши, кишилар жароҳатланиши ҳолатлари учраб туради. Аммо бундай вазиятларнинг ҳам камдан-кам қисми фожиа билан тугайди.
Америкалик Жулия Айрлэнд Мео (Julia Ireland Meo) ўзи яшаётган Нью-Жерси штати судига «Apple» корпорацияси устидан ариза топширди, деб хабар берди «Терабайт».
Унинг даъвосига кўра, отасининг ўлимига «iPad» сабабчи бўлгани учун унинг ишлаб чиқарувчиси жавоб бериши керак.
Бредли Айрлэнд (Bradley Ireland) чиндан ҳам «iPad» сабабли квартирада юзага келган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган. Даъво аризасига кўра, бу фожиа 2017 йилнинг 22 февралида юз берган. Ёнғин айнан планшет нуқсони, аниқроғи – унинг аккумулятори портлаши сабабли келиб чиққан.
Жулиянинг таъкидлашича, «iPad» портлаши отасининг ўлимига сабаб бўлган, шунинг учун ҳам «Apple» етказилган зарарни қоплаб бериши лозим. Аммо корпорация тўлаб бериши керак бўлган маблағ миқдори аризада кўрсатилмаган – уни суд белгилайди. Шунингдек, планшетнинг модели ҳам, ундаги аккумулятор оригинал ёки йўқлиги ҳам маълум қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter