Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«IT оромгоҳи қизларнинг ўзларига бўлган ишончларини уйғотишда муҳим қадам бўлди» — Мирзиёева

«IT оромгоҳи қизларнинг ўзларига бўлган ишончларини уйғотишда муҳим қадам бўлди» — Мирзиёева

Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева Термиз шаҳридаги 13- ва 26-умумтаълим мактабларининг IT оромгоҳида таҳсил олган ўқувчи қизларга сертификат топшириш маросими ҳақида ёзди.

«Бу мен учун жуда муҳим воқеа бўлди.

Биринчидан, қизлар замонавий IT соҳасининг сир-асрорини эгаллаётганини кўриб, қалбим қувончга тўляпти. Бу IT оромгоҳи қизларнинг ўзларига бўлган ишончларини уйғотишда муҳим қадам бўлди.

Иккинчидан, ёшлар учун янги имкониятлар очаётган бундай оромгоҳлар, тўгараклар, ўзига хос курслар мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасига мисолдир», —дея ёзади Мирзиёева.

«Шунингдек, иккала мактаб ўқувчилари орасида афғонистонлик қизлар бўлиб, улар ҳам ихтисослаштирилган оромгоҳда таҳсил олишгани жуда муҳим. Қўшни мамлакатда таълим олмоқчи бўлган қиз-аёллар қандай қийинчиликларга дуч келишини ҳаммамиз яхши англаймиз. Мен Ўзбекистон уларнинг бир неча нафарига бўлса-да, орзуларини рўёбга чиқаришга ёрдам бераётганидан фахрланаман.

Бугун қўлига сертификат олган ҳар бир қиз ҳаётда юксак марраларни забт этишига, ўзини юқори малакали мутахассис сифатида намоён этишига умид қиламан ва ишонаман», —дея фикрини хулосалайди у. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг