Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT Park кўрсаткичлар кескин ошганини маълум қилди

IT Park кўрсаткичлар кескин ошганини маълум қилди

Фото: «Xabar.uz»

2022 йил 1-чорак якунлари бўйича IT Park резидентлари томонидан кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми 814 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 186 фоизга ўсди. Бу ҳақда IT Park маълум қилди.

IT Park резидентлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 3,5 бараварга ошиб, 17,3 миллион долларни ташкил этди. 

Шу билан бирга, резидентлар экспортининг 85,2 фоизи АҚШга, қолгани Буюк Британия, Корея, МДҲ мамлакатлари ва БААга тўғри келади. 2022 йил охирига келиб экспорт ҳажми 100 миллион долларга етиши кутилмоқда.

IT Park резидентлари сони 588 та компанияни ташкил этди (ўтган чоракка нисбатан 130 фоизга кўп). 

588 та компаниядан:

  • 479 таси Тошкент шаҳрида, қолган 109 таси вилоятларда рўйхатга олинган;
  • жорий йилнинг 1-чорагида 23 та компания ташкил этилди;
  • ИТ соҳасида 73 та компания таълим хизматларини кўрсатади;
  • хорижий капитал иштирокида 19 та корхона ташкил этилди;
  • экспортга йўналган 121 та компаниядан 53 таси ишланмалар йўналишида фаолият юритади.

Биринчи чоракда 80 та компания IT Park резиденти мақомини олди (ўсиш суръати 200 фоизни ташкил этди).

14 та компания резидент мақомидан маҳрум қилиниб, 43 таси резидент мақомини олишда рад этилди.

IT-компаниялар ва IТ ўқув марказлари IT Park резидентлари сифатида бир қатор имтиёзларга эга бўлиши мумкин:

  • даромад солиғи — 7,5%;
  • корпоратив солиқ (юридик шахслар учун солиқ) — 0%;
  • ягона ижтимоий тўловлар — 0%;
  • ўз эҳтиёжлари учун товарларни олиб киришда божхона тўловлари  йўқ.

Бундан ташқари, резидент корхоналарда 11,8 минг киши иш билан таъминланди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қўшимча иш ўринлари сонининг 184 фоизга ошишига олиб келди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг