Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT-Парк учун 4,5 миллион доллар грант ажратилади

IT-Парк учун 4,5 миллион доллар грант ажратилади

Фото: MITC

Сеул шаҳрига ташриф билан борган АКТ вазири Шерзод Шерматов бугун, 16 декабр куни Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги президенти ўринбосари Им Чжон Хи билан учрашди.

Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш доирасида ахборот технологиялари ва стартапларни қўллаб-қувватлаш соҳасида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш, стартап экотизимини ва ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш бўйича Корея технопарклари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, инкубация ва акселерация дастурларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Корея Республикасининг Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Республикасининг Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (IT-Парк) «Ўзбекистонда IT-Паркнинг барқарор ривожланиши асосларини шакллантириш ва салоҳиятини ошириш» лойиҳаси бўйича бир қатор муҳокамалар ўтказдилар. Учрашув давомида ушбу лойиҳа бўйича KOICA ва IT-Парк ўртасида муҳокама баёни имзоланди.

Унга асосан KOICA Ўзбекистондаги IT-Парк салоҳиятини оширишга 4,5 млн доллар грант ажратади.

***

АКТ вазири Шерзод Шерматов Корея Республикаси Давлат бошқарув ва хавфсизлиги вазири Ко Кючанг билан ҳам учрашди.

Музокара доирасида ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли иқтисодиёт соҳаларида биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш, давлат органларининг очиқлигини оширишга келишилди.

Бундан ташқари, резидентлар негизида аутсорсинг IT-хизматларини ташкил этиш мақсадида IT-Парк билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳокама қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг