IT Паркда ҳудудий вакиллар учун ўқув тренинглари ўтказилди (фото)

10–11 март кунлари IT Паркда ҳудудий вакиллар учун ўқув тренинглари ўтказилди.
Икки кунлик тренингнинг мақсади IT Марказлар ҳудудий директорлари ва IT Парк ҳудудий филиаллари менежерларининг малакасини ошириш, қўшимча билим, тажриба тўплаш, шунингдек ҳудудларда ИТ соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ турли масалаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Ушбу тадбирларда парк директори Фарҳод Ибрагимов бошчилигидаги масъул ходимлар ҳам фаол иштирок этишди. Шундай қилиб, улар икки кун давомида тренинглар спикери сифатида қатнашдилар ҳамда тренинг қатнашчилари билан биргаликда бухгалтерия ҳисоботи ва молия, халқаро алоқалар, «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳаси, HP менежменти, IT Парк резидентлиги, стартап экотизимини ривожлантириш ва бошқа кўплаб мавзуларни ўргандилар.
Давлат ташкилотлари билан синхронизация қилиш учун нафақат IT Парк ходимлари, балки Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари ҳам маърузачилар сифатида қатнашдилар ва улар тренинг қатнашчилари билан суҳбатлашдилар.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 6 та: Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Жиззах, Сирдарё ва Андижонда IT Парк филиаллари фаол ишламоқда. 2021 йил охирига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Наманган, Хоразм ва Сурхондарёда яна 5 та филиал очиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter