Жанубий Кореяда банкоматлар «урфдан қолмоқда»

Жанубий Кореяда банкоматлар сони тинмай қисқариб боряпти. Бу ҳақда «Yonhap News» Корея банкига асосланиб хабар тарқатди.
Ҳозир Корея Республикасида жами 121 492 та, яъни 2013 йилдагидан 2 744 та кам банкомат ишлатиляпти.
ОАВ хабарларига кўра, бунинг сабаби интернет-банкинг хизматлари оммалашиши натижасида банклар шохобчалари сонининг қисқариб бораётганидир.
«Банкомат — интернет ёки мобил банкинг нималигини билмайдиганлар (булар асосан кексалар ва аҳолининг кам таъминланган қатламлари) учун банк хизматлари кўрсатувчи қурилма. Бу муаммонинг ечимини топиш чораларини кўришимиз керак», — дейишмоқда банклар мутахассислари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter