Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда ёш дастурчилар форуми ўтказилди

Жиззахда ёш дастурчилар форуми ўтказилди

Фото: «Mitc.uz»

23-25 ноябрь кунлари Жиззах вилоятида Ёш дастурчилар форуми ўтказилди.

Мазкур тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, IT Парк Жиззах филиали ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ёш дастурчилар форуми 16-25 ёш тоифаси бўйича АКТ соҳасига қизқадиган, рақамли технологияларни энди ўрганаётган умумтаълим мактабларидаги юқори синф ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари ҳамда ёш фрилансерлар ўртасида ўтказилиб, АКТ соҳасида ёшларнинг билим ва малакасини ошириш, фрилансерликни оммалаштириш, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Форум иккита босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда республикамизнинг АКТ соҳасидаги энг етук мутахассислар иштирокида кичик гуруҳларда мастер-класслар, амалий машғулотлар ўтказилди. Иккинчи босқичида иштирокчилар «Мобил иловалар», «График дизайн», «Веб-сайтларни яратиш», «Робототехника» йўналишлари бўйича амалга оширган ишланмаларини тақдим этдилар.

Тақдим этилган ишланмаларни баҳолашда ҳакамлар томонидан лойиҳасининг долзарблиги, аниқлиги, креативлиги, ҳаётга татбиқ этиш усулларига алоҳида эътибор қаратилди. Танлов натижалари бўйича 4 та йўналиш бўйича жами 10 та номинацияда ғолиблари аниқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг