Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кечирасиз, абонент банд, кейинроқ қўнғироқ қилинг» – Ўзбек тилидаги илк дастурни ёзган аёл мутахассис кимлигини биласизми?

«Кечирасиз, абонент банд, кейинроқ қўнғироқ қилинг» – Ўзбек тилидаги илк дастурни ёзган аёл мутахассис кимлигини биласизми?

«Кечирасиз, абонент банд, кейинроқ қўнғироқ қилинг!» Бугун телефон гўшакларимиздан янгровчи ушбу овозли ёзувни илк бор ўзбек тилида дастурлаштирган аёл мутахассис ўша пайтда Тошкент ахборот технологиялари университетининг битирувчиси эди. Овозли ёзув ҳам илк бор унинг ўз овози билан дискетага муҳрланган.

Аслида, телефон гўшаги орқали ҳаммага яхши таниш бу овозли ёзувнинг шу бугунгача нотаниш дастурчиси – Нигора Шомирова орадан 34 йил ўтиб, барчаси ҳақида батафсил сўзлаб берди.

У яхши ўқитувчи мақомига эга бўлгунига қадар яхши ўқувчи бўлиш уддасидан чиқди. Отаси васияти, онасининг орзуси рўёби йўлида тинмай ўқиди, олий маълумотли бўлди. Изланди, ўз устида ишлади, меҳнатда тобланди.

Катта ҳаёт остонасида устози – академик Жўра Абдуллаевич Жўраевни учратиши унинг таржимаи ҳолида муҳим воқеа бўлиб қолди. Устозининг унга тилаган нияти бугун ҳосилини бермоқда.

Жўра Абдуллаевич ишга йўлланма олиш тараддудида турган битирувчи шогирдининг мўлжалидаги иш жойларига ёзиб қўйган аризалари билан танишаркан,«Нимага, университетда ўқитувчи бўлиб қоламан, мазмунидаги ариза йўқ?!... Университетга соҳага оид адабиётларни ўзбек тилига таржима қила оладиган сендек мутахассис, ўқитувчи керак!» дея гапни дангал мухтасар қилди. Шу зайл, Нигора Шомированинг катта ҳаёт йўли олдидан имтиҳонига қўнғироқ бонг урди.

Нигора Шомирова

1967 йил Паркентда кўп фарзандли деҳқон оиласида туғилган.

Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқиган.

Ўзбек тилида биринчи бўлиб дастур ёзган аёл мутахассис.

Ҳозирда Тошкент шаҳридаги 9-Информатика ва ахборот технологияларига ихстисослаштирилган таянч мактаби ўқитувчиси.

Педагогика соҳасида 34 йиллик тажрибага эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг