«Клавиатура дастхати»га қараб шахсни аниқлаш мумкин бўлди

Фойдаланувчининг шахсини унинг клавиатурада матнни қандай теришига қараб аниқловчи тизим ишлаб чиқилди деб хабар берди Naked Science.
Ушбу технология матн териш тезлиги, клавишни босиш динамикаси, хатолар такрорланиши ва бошқа жиҳатларни кузатиб боради. Бу маълумотлар шаблонлар базаси билан солиштирилади. Агар кўрсаткичлар мос келса, тизим шахсни тасдиқлайди. Ёзиш одати («клавиатура дастхати») ўзгарса, шаблон автомат равишда янгиланади.
Ишланма муаллифлари — МИРЭА-Россия технология университетининг «Ахборотни ҳимоялаш» кафедраси талабалари Виктория Ефрюкова ва Матвей Стольников. Уларнинг айтишича, шахсни аниқлаш учун «клавиатура дастхати» учинчи омил сифатида татбиқ этилса, қўшимча ускуналар талаб қилмаган ҳолда ахборот хавфсизлигини ошириш мумкин.
Янги тизимдан кичик фирмалардан тортиб йирик корпорацияларгача фойдаланиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ишланма муаллифлари энди инсоннинг жисмоний ҳолати унинг клавиатурада ёзиш услубига қандай таъсир кўрсатишини ўрганишмоқчи. Бу тизим аниқлигини яхшилаш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter