Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

KOICA ташкилоти Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига Кореядан кўнгиллиларни жалб қилишга кўмаклашади

KOICA ташкилоти Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига Кореядан кўнгиллиларни жалб қилишга кўмаклашади

KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сонг Ил Сон бошчилигидаги делегация.

Фото: «Inha.uz»

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сонг Ил Сон бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ректори Сарвар Бабаходжаев ва университетнинг биринчи проректори Чо Ву Суг KOICA делегациясини қабул қилди.

Учрашув давомида IUT ва KOICA вакиллари таълим тизимини такомиллаштириш ва Ўзбекистон ёшлари учун янги имкониятлар яратиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, томонлар IUTдаги айрим фанларни ўқитиш учун Жанубий Кореядан кўнгиллиларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқдилар.

Қайд этиш лозимки, IUT маъмурияти KOICA кўмагида Жанубий Кореянинг кўнгиллисини жалб қилган ва ҳозирда у университет талабаларига корейс тилини ўргатмоқда.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни фаоллаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг