Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

LG рекорд ўрнатди, бироқ масала очиқ...

LG рекорд ўрнатди, бироқ масала очиқ...

Фото: LG

Жанубий Кореянинг LG компанияси тадқиқотчилари Фраунҳофер жамияти (Германия) билан ҳамкорликда 6G-тармоқда 100 метрга маълумот узатиб, рекордни янгилашди. Бу ҳақда «TechXplore» хабар берди.

6G — маълумотларни 5G га қараганда 50 баравар юқори тезликда узата олувчи технология. Унда тутилишлар ҳам камайтирилгани учун овозли хабарлар табиийроқ чиқади. Янги алоқа стандарти узатилаётган маълумотлар аниқлигини оширади.

Муаммолар... йўқ эмас: 6G технологиясида ҳаракат радиуси чеклангани унинг узатиш кучини қирқади. Шунинг учун ҳам чинакам 6G технологияси 2025–2029 йиллардан кейингина пайдо бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой муқаддам «Samsung» компанияси 6G сигнални 15 метргача узата олганди. LG эса қадамни каттароқ ташлади: 100 метр — бошланишига чакки эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг