Марс қаърида улкан сув захираси яширинган — олимлар
Америкалик сайёрашунос олимлар Insight қўниш платформасидан олинган сейсмик маълумотларда Марс сайёраси қобиғининг қуйи қатламларида жуда кўп миқдорда сув мавжудлигига далил топишди. Бу ҳақда Берклидаги Калифорния университети матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, сув шунчалик кўпки, қадимги Марснинг барча денгиз ва океанларини тўлиқ тўлдириш учун етарди.
«Ердаги шунга ўхшаш муҳитлар, хусусан, чуқур конлар ва океанлар қаърида ҳаёт бор. Марсда ҳаёт борлигини ҳали кашф қилмадик, бироқ унинг мавжудлиги мумкин бўлган муҳит борлигини энди биламиз», — деди университет профессори Майкл Манга.
Сўнгги йигирма йил давомида сайёрашунослар Марс юзасида қадимда дарёлар, кўллар ва бутун бошли чучук сувли уммонлар мавжуд бўлганини тасдиқловчи кўплаб далилларни топишди. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Марсда Ердаги Шимолий муз океанидагига қарийб тенг миқдорда сув бўлган. Аммо Қуёшнинг тўртинчи сайёрасида сув қандай пайдо бўлган ва қаерга йўқолган — жумбоқлигича қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter