Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марсга икки баравар тез олиб борадиган «йўл» топилди

Марсга икки баравар тез олиб борадиган «йўл» топилди

Фото: «Ferra»

«Planet Today» ёзишича, канадалик олимлар кучли лазер қурилмаси одамларни олис сайёрлаларга тезроқ етказа олади, дейишмоқда. Масалан, Марсга.

Бу ерда гап фазо кемасини 16 км/сониягача тезлата олувчи лазер тизими ҳақида. Бу тезликда (амалда қўллаш мумкин бўлса, албатта) Марсга уч ой эмас, бир ярим ойда етиб бориш мумкин.

Технологияга инфрақизил лазерларнинг юқори кучли (тахминан 100 МВт) тўплами асос қилиб олган. Олимлар жуда кўплаб кичик лазер нурларини бир томонга йўналтириб, кенглиги ўн метргача ягона улкан нурни ҳосил қилишлари мумкин.

Ўз навбатида, фазо кемасида қабул қилгич ўрнатилади, у келувчи лазер нурини ёниш камерасига йўналтиради. Ғояга кўра, ёнилғи сифатида водород плазмасидан фойдаланиш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг