Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

MATANA — технология дунёсининг олти устуни

MATANA — технология дунёсининг олти устуни

Фото: Gadgets Now

Яқин пайтларгача дунёдаги энг йирик беш технология компаниясини ифодаловчи FAANG қисқартмасидан фойдаланиларди — Facebook (ҳозирги номи Meta), Apple, Amazon, Netflix ва Google. Янги ҳисобот FAANG энди долзарблигини йўқотганини кўрсатмоқда, деб ёзди Gizmochina.

Айни пайтда олтита компания жаҳондаги энг муҳим технология гигантлари саналади. Булар — Microsoft, Amazon, Tesla, Apple, Nvidia ва Alphabet (Google она компанияси). Қисқартмаси — MATANA.

Facebook ва Netflix рўйхатдан чиқиб кетди, сабаби, жуда қаттий рақобатга дуч келишяпти, яъни ўз соҳаларида яққол етакчи эмас, қолаверса, фойдаланувчилар ва назорат органлари билан ҳам ишлари беш деб бўлмайди.

Янги қўшилган Microsoft, Tesla ва Nvidia, аксинча, жаҳон технологик қиёфасини белгилаб берувчи жуда муҳим иштирокчилар эканликларини исботлашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг