«Матрица» фильмидаги афсонавий телефон қайта «жонлантирилди» (фото)
«Nokia» компанияси ўзининг эски брендини яна қайта дунёга келтирди — бу афсонавий «Nokia 8810» телефони моделининг янгиланган вариантидир. Янги гаджет Барселонада давом этаётган MWC 2018 анжуманида намойиш қилинди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Ушбу телефон «Матрица» фильмида кенг қўлланилгани билан ҳам машҳурдир.
Янги тақдим қилинган телефон LTE-алоқани қўллай олади ва унга замонавий иловалар ўрнатилган.
Нархи — 79 евро. Сиз уни харид қилган бўлармидингиз? Қуйида «жонли» фотолар тақдим этилади:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter