Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Microsoft» компанияси «Windows 10» учун йирик янгиланишни амалга оширди

«Microsoft» компанияси «Windows 10» учун йирик янгиланишни амалга оширди

Фото: «Rsload.net»

«Microsoft» компанияси «Windows 10» амалий тизими учун кенг масштабли янгиланиш (May 2020 Update)ни амалга оширди. Бу ҳақда «The Verge» портали хабар берди.

Асосий ўзгаришлардан бири Windows Update орқали янгилана оладиган ўрнатилган Linux-ядроли Windows for Linux 2 (WSL 2) тизимостининг иккинчи талқини янгиланиши бўлди.

Фойдаланувчилар уни Linux-иловалар билан тўлақонли ишлай оладиган WSL 2 га татбиқ эта олишади. Энди Linux-иловаларни ҳам тизимда худди одатий  Windows-дастурлар қатори ишлатиш мумкин бўлади.

«Microsoft» компанияси WSL 2 да ҳам  «Windows 10»даги каби видеокарталар қўлланишига ваъда берган.

Бундан ташқари, эндиликда амалий тизимни ўрнатиш учун «Windows 10» образли сақлагич ёки захира нусха талаб этилмайди. Уни булутдан юклаб олиш мумкин.

Ўзгаришлардан яна бири шуки, бундан буён файлларни индексациялашда диск ва процессорларга тушадиган босим камаяди, шунингдек, қидирув натижадорлигидаги муаммо ҳам тузатилган.

Иккинчи даражали юкламалар алоҳида менюда йиғилади.

«Cortana» овозли ёрдамчиси ҳам ўзгарди. Энди у мустақил иловага айланди ва «Windows дўкони» орқали ўрнатилади.

Янгиланишлар геймерлар учун алоҳида қулайликлар тақдим этмоқда. Хусусан, дисплей учун янги ўрнатилган драйвер ўйинларда маҳсулдорликни оширишда қўл келади.

Эслатиб ўтамиз, «Microsoft» март ойида «Windows 10» интерфейсини намойиш этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг