Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Microsoft Office: 2007 йилдан бери илк марта сукут бўйича шрифт алмашади

Microsoft Office: 2007 йилдан бери илк марта сукут бўйича шрифт алмашади

Times New Roman ва Calibri шрифтлари Microsoft Office фойдаланувчиларига жуда яхши таниш. Биринчиси шунчалик эскики, қачон чиққанини ишлаб чиқарувчининг ўзи ҳам яхши эслолмаса керак. Ҳақиқий классика... Иккинчиси эса 2007 йилда чиққан. Ўшандан бери компания сукут бўйича созланган шрифтни ўзгартирмаганди.

Навбатдаги ўзгартириш ҳам кўп шошилинч эмас: 2022 йилдан дастурларда пайдо бўлади. Ҳозирча «Microsoft» кенг кўламли овоз бериш ўтказяпти — фойдаланувчилар таклиф этилган бешта шрифтдан биттасини танлаб беришлари лозим, энг кўп овоз тўплагани Microsoft 365 янги дастурларида пайдо бўлади, деб ёзмоқда SRSLY.

Бешта шрифт компаниянинг «Twitter»даги саҳифасида тақдим этилган: Grandview, Seaford, Skeena, Bierstadt ва Tenorite.

Дизайнерлар уларни имкон қадар осон ўқиладиган кўринишга келтириш учун тер тўкишган. Кўринг, овоз беринг, келажакда балки фойдаси тегиб қолар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг