Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz рақамли хизматлар турини кенгайтирмоқда

Mobiuz рақамли хизматлар турини кенгайтирмоқда

Абонентлар масофадан туриб компанияга уланиши, SIM-картани алмаштириши, рақамни «музлатиб» қўйиши ва бошқа хизматлардан фойдаланиши мумкин.

Mobiuz мобил оператори онлайн хизматлар турларини кенгайтирмоқда. Аввал фақатгина компания офисларида ёки тижорат ҳамкорларининг савдо нуқталарида кўрсатилган хизматлар ҳозирда рақамли кўринишда киритилмоқда. Бу аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш, абонентларнинг вақтини сезиларли даражада тежаш ва уларнинг рақамли имкониятларини кенгайтириш имконини бермоқда.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) билан биргаликда eSIM технологияси орқали Mobiuzга масофавий уланиш хизмати жорий этилган.

my.gov.uz орқали уланиш учун ушбу ҳаволага ўтиб, тизимга кириш, керакли маълумотларни тўлдириш, рақам ва тариф режасини танлаш кифоя. Тўлов амалга оширилган ва шахсий маълумотлар муваффақиятли текширилгандан сўнг, аризачи eSIM профилини смартфонга юклаб олиш учун махсус QR-кодга эга бўлади.

Mobiuzга масофавий уланиш хизмати операторнинг корпоратив веб-сайтида ҳам ушбу ҳавола орқали мавжуд. Ягона порталдан фарқли ўлароқ, абонент биринчи навбатда рақам ва тариф режасини танлаши ва шундан кейингина шахсий маълумотларини киритиши мумкин.

Компания амалдаги абонентларини ҳам унутгани йўқ. Улар энди оддий SIM-карталарини масофадан туриб eSIMга алмаштириши мумкин.

Амалда, бу хизмат абонентлар учун жуда фойдали бўлган ҳолатлар кўп. Масалан, eSIMни қўллаб-қувватлайдиган янги смартфон сотиб олган абонент унинг имкониятларини синаб кўрмоқчи бўлади. Ёки жисмоний SIM-карта йўқолган ёки «кўйиб» қолганда, абонент рақамни тиклатгани офисга боришга вақт тополмаслиги мумкин. Асосийси, чет элда бўла туриб, оддий SIM-карта Ўзбекистонда унутиб қолдирилса, уни eSIM шаклида масофадан туриб олиш мумкин.

Mobiuz шунингдек, рақамни «музлатиб қўйиш» ва маълум муддат сақлаб туриш имконини берувчи «Рақамни сақлаш» хизмати имкониятларини кенгайтирди.

Энди хизмат янада мослашувчан бўлиб, нафақат кунлик тарзда, балки 3, 6 ёки 12 ойга белгиланган нархларда тақдим этилади. Масалан, агар абонент чет элга бир йилга кетаётган бўлса, у бир марта 49 минг сўм тўлаб, 12 ой давомида рақамини «музлатиб» туриши мумкин. Хизматни исталган вақтда USSD-буйруқлари ёрдамида улаш ёки ўчириш мумкин.

Mobiuzнинг янги таклифлари ҳақида батафсил маълумот компания сайтининг «Янгиликлар» бўлимида жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг