Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz Хоразм вилоятида тармоқ қамровини кенгайтирмоқда

Mobiuz Хоразм вилоятида тармоқ қамровини кенгайтирмоқда

Жорий йилда Mobiuz Хоразмда 160 дан ортиқ таянч станцияларини эфирга улади. Шу кунларда яна 52 та таянч станциясини ишга тушириш ишлари якунланмоқда.

Mobiuz мобил оператори ҳатто энг чекка ҳудудларни ҳам тўртинчи авлод тармоқлари асосидаги юқори сифатли интернет ва хизматлар билан таъминлашни мақсад қилган. Таянч станцияларини кенг кўламли қурилиши ва модернизация қилиниши, VoLTE ва ViLTE хизматлари жорий этилгани ва фаол ривожланаётгани бунга ёрқин мисолдир.

Операторнинг Хоразм вилоятидаги техник жамоаси йил давомида тармоқлар қамровни янада яхшилаш ва сиғимини ошириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Компания мутахассисларининг саъй-ҳаракатлари нафақат хоразмликларнинг, балки минтақанинг кўплаб меҳмонларининг юқори сифатли алоқа ва интернетга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган.

Хоразм минглаб хорижий ва мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидан келган маҳаллий сайёҳлар учун асосий сайёҳлик масканларидан биридир. Қадимий ёдгорликларнинг кўплиги туфайли вилоятни ҳатто "Минг қалъали афсонавий ўлка" деб ҳам аташади.

Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб Mobiuz Хоразм вилоятида 160 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди. Улардан 100 га яқин таянч станцияси мутлақо янги жойларни қамраб олди.

Ҳусусан, Хива туманида 21 та, Янгибозор туманида 18 та, Хонқа туманида 12 та, Урганч туманида 11 та станция муваффақиятли эфирга узатилди. Урганч шаҳрида, Қушкўпир, Шовот, Янгиариқ, Боғот, Хазорасп туманларида ҳам компаниянинг янги алоқа объектлари пайдо бўлди.

Шу кунларда вилоятнинг Қушкўпир, Янгиариқ, Урганч ва бошқа туманлар бўйича 52 та таянч станцияларига радиореле ускуналарини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Тез орада ҳам улар ишга тушиши кутилмоқда.

Mobiuz амалдаги таянч станцияларини модернизация қилишга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Урганч, Хива, Хонқа, Янгибозор, Янгиариқ, Тўпракқалъа ва бошқа туманларда жами 60 дан кўпроқ таянч станциялари модернизация қилинди. LTE 800, LTE 2100, LTE 2600 ва бошқа стандартларни киритиш орқали тармоқ қамровининг кенгайиши ҳамда мобил интернет тезлигининг ошиши таъминланди.

Ҳали бу ҳаммаси эмас. Вилоятдаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш маркази техник бўлими жамоаси жорий йил якунига қадар эришилган муваффақиятларни сезиларли даражада мустаҳкамлашни мақсад қилган. Бунинг учун барча зарур имкониятлар мавжуд.

Mobiuz мобил оператори бошқа ҳудудларда амалга ошираётган ишлари билан pr.mobi.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг