Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Фото: Senat.uz

Бугун, 26 август куни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси доирасида кўриб чиқиладиган қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 64¹-модда билан тўлдирилиб, моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш, яъни моддий маданий мерос объектларига ёзувлар ёзиш, расмлар чизиш йўли билан уларни таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш, моддий маданий мерос объектларини, шу жумладан уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматига доғ туширувчи ёки уларни масхара қилувчи ҳаракатларни содир этиш, худди шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларни содир этганлик маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида қайд этилиб, жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 168-моддасига ўзгартириш киритилиб, ахборот тизимидан, шу жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик жиноятларини содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Мажлисда «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонун ҳам муҳокама қилинди. Қайд этилишича, мазкур қонун билан юридик шахсларга электрон рақамли имзодан фойдаланиш имконияти яратилмоқда, шу билан бирга, давлат хизматлари кўрсатилишида халқаро электрон рақамли имзодан ҳамда Ўзбекистон Республикаси норезидентларига электрон рақамли имзодан фойдаланишга рухсат этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг