MWCS 2024: Huawei мобил сунъий интеллект асрига мос 5G-А тижорат тармоқлари учун ечимларни тақдим этмоқда
Huawei компанияси Шанхайдаги Бутунжаҳон Мобил Конгресси (MWC Shanghai 2024)да иштирок этмоқда. Компания тадбирлари «Интелектуал дунёни жадаллаштириш» («Advancing the Intelligent World») шиори остида ўтмоқда.
Шанхайнинг янги халқаро кўргазма залидаги (SNIEC) Huawei стенди ташриф буюрувчиларга ҳам 5G-А тармоқларини тижоравий ривожлантириш учун яратилган энг янги маҳсулотлар ва ечимлар, ҳамда сунъий интеллект асрида зарур бўлган қурилмалар намойиш этилган 5G-Advanced тижорат тармоқлари муваффақиятли ишга туширилган мисоллар бўйича ўзига хос тур билан танишишни таклиф этмоқда.
Huawei компанияси дунёнинг турли бурчакларида 5G-А тармоқлари етакчи операторлари билан олтита алоҳида муваффақиятли келишув ҳақида эълон қилди ва глобал операторлар, соҳалар бўйича мижозлар ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда СИ асрида юқори сифатли мобил видеони яратиш бўйича ташаббусни ишга туширди. Huawei уч кун давомида глобал операторлар ва бозорнинг бошқа соҳалари иштирокчилари F5G-A va Net5.5G'ларни ривожлантириш йўллари муҳокама этиладиган учрашувларни ўтказиши кутилмоқда.
2024 йилда Яқин Шарқ ва Хитойнинг етакчи операторлари 5G-А тармоқларини ривожлантиришга киришдилар, шу билан бирга уларнинг айримлари фойдаланувчи тажрибасига асосланган 5G-А учун дифференциялаштирилган таклифларни илгари сурмоқдалар.
Тадбирнинг биринчи кунида Huawei бошқаруви ижрочи директори ва АКТ-инфратузилмалари бўйича бўлинмаси бошқаруви раиси Девид Ван (David Wang) «5G-Ани жадаллаштириш ва мобил сунъий интеллект асрини шакллантириш» мавзусида дастурий нутқ билан чиқиш қилди. Ўз нутқида у қуйидагиларни таъкидлади: «Шу ойда Хитойда 5Gнинг тижоравий тартибда ишга туширилганига беш йил тўлади. Мана шу беш йил давомида 5G тижоравий тармоқлари салмоқли ютуқларга эришиш ва дунё мобил индустриясига мислсиз таъсир кўрсатиш имконини берди. 5G-А тармоқларининг тижоравий тартибда ишга туширилиши ва сунъий интеллектга эга қурилмаларнинг пайдо бўлиши шарофати билан 2024 йил мобил СИ бошланган сана бўлиб тарихда қолади. Бу технологиялар интеллектуал хизматларнинг ҳамма жойда кенг оммалашуви калитига айланади. Ушбу давр нафақат «инсон-машина» ўзаро муносабатини ўзгартиради, балки контент яратишга, мобил қурилмаларга ҳам таъсир кўрсатган ҳолда жамиятни жонлантиради ҳамда мобил индустрия учун кенг имкониятлар яратади. Биз Huawei да 5G-А ни ҳам «СИ учун тармоқлар», ҳам «СИ тармоқлар учун» тамоили нуқтаи назаридан жадал ривожлантиришда давом этамиз.
Huawei компанияси интеллектуал дунёни шакллантириш учун мобил СИ асри тақдим этаётган улкан имкониятлардан фойдаланиш борасида барча тармоқ ҳамкорлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан мамнун бўлади.
Бутун дунёда 5G фойдаланувчилари сони 1,8 миллиарддан ошди ва кўплаб операторлар 5G тармоқлари афзалликларининг биринчи тўлқинини ҳис этдилар. «New Calling», булутли телефонлар ва «glasses-free 3D» каби истеъмолчилар учун хизматлар тармоққа нисбатан янада кўпроқ тезлик ва янада камроқ тутилишлар каби юқори талабларни қўймоқда. Саноат хизматлари кўрсатиш борасида RedCap экотизими янада тўлақонли бўлди, буюмлар пассив Интернети (Passive-IoT) бозорда янада кенгроқ сегментни қамраб олди, автомобиллар Интернети учун (Internet of Vehicles, IoV) иловалар эса ишга тушиш тезлигига нисбатан тобора талабчанроқ бўлиб бормоқда. Тез орада биз 5G тармоқлари ишга тушишига доир тижоравий афзалликларнинг иккинчи тўлқинини кузатамиз, чунки турли сценарийлар бўйича хизматлар доираси ривожланиши ва тармоқнинг янги бизнес-моделлар асосида модернизация қилиниши ҳисобига уланишлар сони 100 миллиардгача ортиб боради.
Бутун дунё бўйлаб етакчи операторлар 5G-А тармоқларини ишга туширишдан кўпроқ манфаат кўришга интилмоқда. 30 дан зиёд операторлар 5G-А нинг техник верификацияси жараёнидан ўтишга улгурдилар. Айни вақтда бозорда бир нечта узатувчилар агрегациясини қўлловчи мобил телефонларнинг 20 тага яқин модели таклиф этилмоқда, шу билан бирга уларнинг айримлари бу функцияни ҳеч бир ишорасиз фаоллаштириши мумкин. Ўнга яқин операторлар 5G-А тармоғини ривожлантиришга оид тижоравий режалари ҳақида эълон қилдилар. Яқин Шарқ ва Хитойдаги кўплаб операторлар юклаш тезлигини 5 Гбит/с гача таъминлашга интилган ҳолда учта узатувчини агрегация қилиш имконияти (3CC) билан ишловчи 5G-А тармоқларини кенгайтиришни бошладилар, бундан ташқари, айрим операторлар 5G-А га ўтиш билан бирга мижоз тажрибасига асосланган монетизациялашнинг янги моделини татбиқ этмоқдалар.
2024 йил 5.5G мобил тармоқларини тижоравий қўллашнинг илк йили бўлади ва F 5.5G фиксацияланган гигабит тармоқларини кенг ривожлантириш жараёни бошлаб беради. Тармоқлар, булут ҳамда СИ ўртасидаги синергия интеллектуал иловаларнинг ҳамма жойда кенг қўлланишига ва янада турли хил фойдаланувчи тажрибаси пайдо бўлишига олиб келади. Huawei компанияси глобал операторлар, тармоқ профессионаллари ва жамоат фикри етакчилари билан биргаликда Шанхайдаги MWC конгресси доирасида айни кунда долзарб бўлган, масалан 5.5G асрида 5G тармоқлари муваффақиятини қандай ривожлантириш ва интеллектуал дунёга биргаликда қадам қўйишда операторларнинг даромадларни ошириб бориш салоҳиятидан қандай фойдаланиш мумкинлиги каби мавзуларга эътиборни жалб этади.
Алоқа операторлари, АКТ соҳасида давлат идоралари ва ташкилотлари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам MWCS тадбирларида иштирок этади. Шенчжен ва Шанхай шаҳарларида ўтадиган China Digital Tour таълим тури иштирокчиси бўлган Ўзбекистон ОТМнинг 12 нафар талабаси ҳам Huawei стендида бўлиб, намойиш этилаётган инновациялар билан танишадилар.
Қўшимча маълумот олиш учун ушбу манзилга ўтинг: https://carrier.huawei.com/en/events/mwcs2024
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter