Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жарималарни текшириш ва бошқа имкониятлар — MyGov мобил иловаси янгиланди

Жарималарни текшириш ва бошқа имкониятлар — MyGov мобил иловаси янгиланди

Ягона портал жамоаси MyGov  мобил иловасининг янгиланган 3.2.81 талқинини тақдим этди.

Қайд этилишича, унга кўп қулайликлар киритилган.

Жумладан:

  • 3800 дан ортиқ хизматларга онлайн тўлов: энди сиз янада кўпроқ давлат хизматлари учун тўловларни уйингиздан чиқмасдан туриб амалга ошироласиз.
  • Такомиллашган «Автотранспорт» бўлими: жарималар учун тўловни амалга ошириш ҳамда ойналарни қорайтириш, суғурта ва техник кўрик маълумотлари ва муддатлари билан танишиш имконияти яратилди.
  • «deeplink» функцияси қўшилди: иловадан изламай, СМС ҳабарномада юборилган ҳавола орқали тўғридан-тўғри хизматлар учун тўлов қиласиз.

Шунингдек:

  • Асосий саҳифадаги «Виджет» ойнаси такомиллаштирилди: энг керакли функцияларга тезкор кириш имконияти яратилди.
  • «Менинг ҳужжатларим» бўлими шакллантирилди: электрон ҳужжатларингизни бир жойда сақлаш ва бошқариш мумкин бўлди.

Илова дизайни устида қайта ишланиб, матнлардаги хатолар ва камчиликлар бартараф этилди.

MyGov мобил иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин: android / iOS.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг