«Nokia» логотипи остида беш камерали смартфон чиқарилиши мумкин
«HMD Global» компанияси ушбу йилда фин брендини янги камерафон билан яна қайта дунёга келтирмоқчи. Бу ҳақида «VTech» ўз манбасига таяниб хабар берди.
«HMD Global» смартфон прототипини яратгани ва синовдан ўтказгани маълум, аммо уни қачондан ишлаб чиқариши ҳали аниқ эмас. Янги «Nokia»нинг тақдирини брендга эгалик қилувчи «Foxconn» корпорацияси ҳал қилади.
Бироқ экспертлар агар смартфон яратувчилари дастурий таъминот устида жиддий ишлашмаса, беш камерали қурилма муваффақият қозона олмаслигини таъкидлашмоқда. Бундай ҳолат 41-мегапикселли камерага эга «Nokia 808 PureView» билан ҳам рўй берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter