Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Nokia» тўрт камерали 5G-смартфонини тақдим этди

«Nokia» тўрт камерали 5G-смартфонини тақдим этди

Фото: «iXBT.com»

«Nokia 8.3 5G» смартфони тақдим этилди. Номидан ҳам кўриниб турибди — смартфон бешинчи авлод тармоқларида ишлайди. Қолаверса, қурилманинг «ZEISS» оптикали тўрт камераси бор.

Фото: «NokiaMob»

Смартфон экрани диагонали 6,8 дюйм (FullHD+)га тенг. Асосий камераси 64 Мп, 12 Мп, 2 Мп ва 2 Мп датчиклардан ташкил топган. Фронтал камераси эса 24 мегапикселли. Қурилма экшн усулида видео олиш имкониятини беради. Кино суратга олиш режимини ҳам афзалликлар қаторига қўшиш мумкин: фойдаланувчи турли эффектларни қўллай олади.

Процессори — Snapdragon 765G. Аккумулятори — 4500 мАс.

«Nokia 8.3 5G» Android 10 базасида тақдим этиляпти, аммо кейинчалик Android 11 гача янгилаш мумкин. Икки талқинда тақдим этиляпти: тезкор ва доимий хотираси 6ГБ/64 ГБ ҳамда 8 ГБ/128 ГБ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг