Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оммабоп дастур миллионлаб смартфонларга зарар етказаётгани аниқланди

Оммабоп дастур миллионлаб смартфонларга зарар етказаётгани аниқланди

Штрихли кодларни сканерлаш имконини  Barcode Scanner дастури смартфонларни зарарлаётгани маълум бўлди. 

Malwarebytes киберхавфсизлик компанияси хабарига кўра, хавфли таркибга эга дастур 10 миллион мартадан кўпроқ юклаб олинган.

Андроид қурилмаларга Google Play дўкони орқали харид қилинадиган ушбу дастур дастлаб зарарли хусусиятга эга эмас эди. Бироқ фойдаланувчилар сўнгги янгиланишдан сўнг браузер ўз-ўзидан рекламали саҳифаларни оча бошлаганлиги ҳақида хабар берган. Натижада тинимсиз рекламалар фойдаланувчилар асабига теккан. Ўрганишлар натижасида реклама ҳужуми пул ишлаш мақсадида амалга оширилгани аниқ бўлди.

Тадқиқотчилар хавфли функцияни дастур ишлаб чиқарувчиси қўшганлигини тасдиқлади. Google дарҳол мазкур хавфдан огоҳлатирилган ва дастур магазиндан ўчириб ташланди. Аммо уни смартфонига юклаб олганлар иловани ўчириб ташламасалар, дастур хавфлилигича қолаверади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг