OpenAI ҳам Трампнинг инаугурациясига 1 млн доллар хайрия қилди
OpenAI компанияси раҳбари Сэм Алтман Доналд Трампнинг инаугурациясига 1 миллион доллар хайрия қилди.
Алтман ўз баёнотида Доналд Трамп АҚШни «сунъий интеллект асрига олиб ўтиши»ни, ўз навбатида OpenAI раҳбари «Америка доим олдинда бўлиши учун уни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги»ни таъкидлади.
12 декабр санасида The Wall Street Journal журнали Meta компанияси Доналд Трампнинг инаугурациясига 1 миллион доллар хайрия қилганини ёзди. Эртаси куни худди шу мақсадда шунча маблағни Amazon компанияси ҳам ажратиши маълум бўлди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter