Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон делегацияси Эстонияда

Ўзбекистон делегацияси Эстонияда

Айни пайтда АКТ вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось раҳбарлигидаги делегация Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Эстония Республикасининг Таллин шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Делегация таркибида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори бошчилигидаги марказ мутахассислари гуруҳи ҳам бор.

Ташриф давомида мутахассисларимиз «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга оширишга оид рақамлаштириш ислоҳотлари, Ўзбекистонда давлат секторини рақамлаштириш жараёнлари тўғрисидаги маърузалари билан қатнашиши, шунингдек, интерактив мунозаралар, соҳадаги етакчи экспертлар иштирокида учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг