Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон почтаси» онлайн савдо майдончасини ишга туширди

«Ўзбекистон почтаси» онлайн савдо майдончасини ишга туширди

Фото: Сайт саҳифадан скриншот

«Ўзбекистон почтаси» АЖ республикамизда электрон тижоратни янада ривожлантириш ва ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг харидоргирлигини ошириш мақсадида миллий онлайн савдо майдончасини ишга туширди.

Қайд этилишича, «Unisavdo.uz» миллий онлайн савдо майдончаси платформаси тест тартибида ишламоқда.

Бу тизим орқали тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотларини республика бўйича савдога чиқаришлари мумкин бўлади. «Ўзбекистон почтаси» АЖ эса майдонча орқали харид қилинган маҳсулотларни харидор манзили бўйича етказиб беради. Бунда миллий оператор харидор ва сотувчи ўртасида кафил бўлишдек маъсулиятли вазифани ўз бўйнига олади.

Ҳозирда фуқароларимиз хорижий интернет дўконларидан маҳсулот харид қилишни яхши ўзлаштиришган. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини Ўзбекистон бўйлаб сотилиши ҳали унчалик ривожланмаган. «Ўзбекистон почтаси» АЖ тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотиш учун махсус майдонча ва манзилга жўнатадиган тизимни таклиф этмоқда. Яқин келажакда маҳсулот сақлайдиган омборхона, маҳсулотни қадоқлайдиган тизимлар ҳам йўлга қўйилади. Бу икки томон учун ҳам қулай муҳит ва даромад манбаи саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг