Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда электромобилларни қуёш ёрдамида қувватлантирувчи қурилма яратилди

Ўзбекистонда электромобилларни қуёш ёрдамида қувватлантирувчи қурилма яратилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан электромобилларни зарядловчи махсус қурилма лойиҳаси молиялаштирилди.

Ушбу лойиҳа асосида Ўзбекистон иқлимий шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектрик тизимлари орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллель ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси яратилди.

У Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтининг етакчи олими, техника фанлари доктори Нуриддин Матчанов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан ишлаб чиқилди.

Ушбу қурилма электромобилларни тез, шунингдек хавфсиз зарядлаш учун мўлжалланган. Ўрта қувватли ва тақсимланган генерация объектларини ўрнатиш билан шуғулланадиган хусусий тадбиркорлар электр автомобилларини зарядлаш хизматини кўрсатиш шаҳобчаларини ташкил этишда қўллашлари мумкин.

Лойиҳани бажариш жараёнида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ҳамда марказий электр тармоқларига хавфсиз улаш учун ҳар бир станциянинг қуввати ва ҳар бир ҳудуд учун техник талаблар ишлаб чиқилади. Қуёш фотоэлектрик станциясини марказий электр тармоғига улаш учун техник шартлар бажарилгандан кейин ишончли ишлаш мезонлари яратилади.

Ушбу ишлар тўлиқлигича амалга оширилганидан сўнг, соҳада республикамизда малакали, етук мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилиши кутилмоқда. Маълумот учун, қурилманинг АC кириш кучланиши: 380v ± 15%, тармоқ частотаси: 50 Гс ± 5%, чиқиш кучланиши эса: DC 200 ~ 1000V, чиқиш токи: 0 ~ 250A.

Зарядлаш тизими ўрнатилган тартибда сертификатлаш учун маълум бир вақт талаб этилади, сўнгра уни сериали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш – завод ташкил қилиш учун маблағ талаб этилади. Келажакда мазкур лойиҳага инвесторларни жалб қилиб, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва республика бўйлаб ўрнатишни бошлаш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг