Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда биринчи Android хакатони эълон қилинди

Ўзбекистонда биринчи Android хакатони эълон қилинди

Фото: «IT-Park»

IT Park ва GDG Tashkent ҳамкорликда биринчи Android хакатонини эълон қилди. «DevFest App Hackathon» онлайн форматда ўтказилади.

Хакатонда иштирок этиш учун аризалар 2020 йилнинг 23 сентябригача қабул қилинади. Хакатон шу йилнинг 24 сентябрида старт олади. Ишларни бажариш ва топшириш муддати – 2020 йил 2 октябргача.

Ушбу танлов орқали IT Park ва GDG Tashkent жамиятимизга фойда келтирадиган энг амалий, ижодий ва чиройли иловаларни кўришни мақсад қилиб олишган.

Совринлар:

1-ўрин: Amazfit GTS ақлли соати;
2-ўрин: Биринчи авлод Google Home Mini;
3-ўрин: Xiaomi Mi Band 5.

Баҳолаш мезонлари:

Код сифати. Тақдим этилган код базаси Android тавсиялари ва умумий дизайн шаблонларига мос келиши. Иш, шунингдек, SOLID, KISS ва бошқа Android кодлаш стандартлари бўйича баҳоланади;

UI/UX — сизнинг иловангиз қай даражада мукаммал UI/UX дизайнига эга. Максимал баллни олиш учун Material Design'дан фойдаланишни ва UXни такомиллаштириш зарур бўлганда мақбул анимация қўллашни тавсия этамиз. Бундан ташқари, UI/UX нинг бошқа асосий стандартлари ҳам кўриб чиқилади.

Қандай ариза қолдириш мумкин?

  • Кодни янги GitHub лойиҳасига юкланг, ҳавола беринг;
  • Readme файлини янгиланг;
  • Изоҳда тўлиқ исмингиз ва Github'даги URL-манзили билан сўров юборинг. Мисол учун, тўлиқ исми: Нуруддин, URL манзил: https://github.com/gdgt Tashkent/GDG-DevFest-App-Hackathon/

Кимлар ариза тошириши мумкин?

  • Ҳар қандай талаба, университет битирувчиси, код ёзишни хуш кўрадиган дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар жамоаси, ўрта мактаб битирувчилари, коллеж битирувчилари ва умуман, кодлашни ёқтирадиган исталган киши.

Ҳакамлар рўйхати:

  • Ахрорхўжа Ёдгоров — Super Dispatch'да мобил дастурчи
  • Сардор Исломов — Payme'да мобил дастурчи
  • Нуруддин Иминохунов — PRO Unlimited @Facebook'да маҳсулотни ривожлантириш бўйича мутахассис
  • Мамуржон Қодиров — дастурчи, бекенд. “УДEВС” МЧЖ асосчиси ва техник директори.

Батафсил маълумот: https://github.com/gdgtashkent/GDG-DevFest-App-Hackathon

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://forms.gle/H3naG5ZSQvHpoLiW9

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг