Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда масжидларни топишга ёрдам берувчи мобил илова ишга туширилди

Ўзбекистонда масжидларни топишга ёрдам берувчи мобил илова ишга туширилди

Фото: Муслим Мирзажонов

Андроид дастурида ишловчи мобил қурилмалар учун Ўзбекистондаги масжидларни топишга ёрдам берувчи «Masjid Finder Uzbekistan» мобил иловаси ишга тушди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Иловага ҳозирча Тошкент шаҳри ва вилояти, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг 721 та масжидининг геолокация маълумотлари киритилган.

Ушбу дастур ҳозирча тажриба шаклида ишга туширилган бўлиб, режага кўра яқин кунларда бошқа ҳудудлардаги масжидлар ва қўшимча хизматлар билан бойитилиши кўзда тутилган. Жумладан: масжидлар шароити, улардаги таҳоратхоналарнинг ҳолатини белгилаш учун рейтинг функцияси ва шу каби хизматлар дастур иловасидан жой олади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.

Скриншот

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг