Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда рақамли ривожланишни жадаллаштириш бўйича «Huawei Accelerate» конференциялари Тошкент ва Андижонда бўлиб ўтди

Ўзбекистонда рақамли ривожланишни жадаллаштириш бўйича «Huawei Accelerate» конференциялари Тошкент ва Андижонда бўлиб ўтди

2025 йилнинг 26-28 август кунлари Huawei ва ABRIS Distribution компаниялари ҳамкорлигида Тошкент ва Андижон шаҳарларида бир қатор Huawei Accelerate эксклюзив тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда турли ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга секторларнинг рақамли трансформациясини жадаллаштиришга қаратилган минтақавий роуд-шоусининг бир қисмидир. Ўзбекистонда асосий эътибор таълим, меҳмонхона бизнеси, қурилиш ва кўчмас мулк, чакана савдо каби соҳаларда ҳамкорлар ҳамда мизожларнинг рақамли имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори ўринбосари жаноб Тони Ян ўзининг кириш нутқида компания саноат сценарийларига интеллектуал технологияларни олиб кириш орқали рақамли трансформация жараёнини тезлаштириш, ташкилотларга ривожланиш ва бизнес имкониятларини кенгайтиришда ёрдам беришга интилаётганини таъкидлади.

«Интеллектуал технологиялар даврига қадам қўяётганимизда, юқори тезликдаги маълумотлар тармоқлари, булутли хизматлар ва сунъий интеллект каби ечимлар кундалик фаолиятнинг асоси ва янги имкониятлар калитига айланмоқда. Тадбиримиз ҳамкорларни бирлаштириш ва турли соҳаларда барқарор инновацияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш учун экотизимни шакллантиришга қаратилган. Инновацияларни биргаликда амалга ошириш, ўз навбатида, турли соҳалардаги мижозларнинг ривожланишига ва мақсадларига эришишида ёрдам беради», — деди Тони Ян.

ABRIS Distribution корпоратив сегментни, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ташкилотларни ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни рақамли ўзгартириш бўйича Huawei компаниясининг стратегик ҳамкори ҳисобланади.

«ABRIS Distribution Ўзбекистон бозорига кириб келганига 30 йилдан ошди, компания фаолият юритаётган мамлакатлар сони 12 га етди. Huawei компанияси билан ҳамкорликнинг ўтган 10 йилида таълим, тиббиёт, туризм, қурилиш, алоқа ва бошқа соҳаларда кўплаб ижтимоий ва иқтисодий муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ахборот технологиялари ривожига ҳисса қўшамиз ва Ўзбекистоннинг рақамли келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратамиз», — деди ABRIS Distribution компаниясининг бизнесни ривожлантириш менежери Дамир Худайберганов.

Масалан, Wi-Fi 7 каби ечимлар меҳмонхона ҳамда тижорий кўчмас мулк соҳалари иш жараёнларини соддалаштириб, меҳмонлар ва ташриф буюрувчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишда ёрдам беради. Шунингдек, уланиш қурилмалари ва фойдаланувчилар сонининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, қурилишнинг мураккаблиги ва кўламидан қатъи назар, ҳамма жойни қамраб олиб, юқори ўтказувчанликни таъминлайди.

Бундан ташқари, кўчмас мулк объектларини операцион мониторинг қилиш ва бошқариш учун Huawei ечимларига асосланган ақлли платформалар эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш ва уларнинг энергия самарадорлигини ошириш имконини беради.

Таълим соҳасидаги интеллектуал инновациялар тадқиқот фаолиятини рағбатлантирадиган, таълим сифатини оширадиган ва таълим жараёнининг барча иштирокчилари учун қулай муҳит яратадиган интеллектуал таълим экотизимларини шакллантириб, рақамлаштиришнинг янги босқичига ўтиш имконини беради:

  • «Ақлли» кампуслар учун интеллектуал рақамли платформанинг ишга туширилиши қулай, хавфсиз ва инновацион таълим муҳитини яратишга мўлжалланган видеокузатув тизимлари, интеллектуал кириш назорати, «ақлли» ёритиш ва энергия бошқаруви каби замонавий АКТ технологияларини бирлаштиради;
  • Юқори тезликдаги Wi-Fi 6/7 тармоқлари ҳамда булутли ечимлар ва ақлли бошқарув тизимлари уйғунликда талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқот марказларининг ишончли уланишини таъминлайди;
  • Интерактив дарслар ва VR/AR лабораториялари асосида гибрид таълимни ташкил этиш учун имкониятлар очилади;
  • Ideahub интеллектуал доскалари таълим қизиқарлилигини ошириш ва амалий кўникмаларни ривожлантириш учун шароит яратади.

Ўзбекистонда 25 йиллик тажрибага эга Huawei АКТ соҳасининг фаол иштирокчиси сифатида ҳар йили маҳаллий мутахассислар ва экспертларнинг илғор технологиялардан хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказади. Huawei Accelerate конференциялари Тошкент ва Андижондаги ҳамкорлар ва мижозларнинг 170 дан ортиқ вакилларини бирлаштириб, уларни бизнес тузилмасини ўзгартириши ва хизматларини янги интеллектуал даражага олиб чиқиши мумкин бўлган сўнгги тенденциялар, муваффақиятли лойиҳалар ва ақлли ечимлар билан таништирди. 2025 йил 21 август куни Ўзбекистон молия-банк сектори учун ҳам ўқув-ахборот анжумани ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг