Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш бўйича хорижлик экспертлар билан учрашув ўтказилди

Телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш бўйича хорижлик экспертлар билан учрашув ўтказилди

Фото: «Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда консалтинг ва аудит бўйича профессионал хизматларни кўрсатувчи «PricewaterhouseCoopers» халқаро компаниялар тармоғи делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Mitc.uz»

Учрашувда экспертлар гуруҳи Ўзбекистоннинг телекоммуникациялар бозорида олиб борилган ўрганишлар натижасига оид ҳисоботни тақдим қилдилар. Шунингдек, тақдимотда телекоммуникациялар инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан халқаро илғор тажрибалар қайд этилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари мамлакатнинг телекоммуникациялар инфратузилмасини ривожлантиришга оид инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга, хусусан халқаро интернет тармоғига уланиш тезлигини ошириш бўйича ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидладилар.

Томонлар ҳамкорликни экспертлар иштирокида иккала томон учун ҳам манфаатли келишувлар доирасида давом эттиришга келишиб олдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг