Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга 6 ойда 194,4 млн долларлик телефон импорт қилинган

Ўзбекистонга 6 ойда 194,4 млн долларлик телефон импорт қилинган

Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 194,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,9 млн дона мобиль телефон импорт қилинган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 64,7 минг дона ёки 3,6 фоизга ошган.

Ўзбекистонга 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп мобиль телефон етказиб берган давлатлар:

  • Хитой – 1 420,7 минг дона
  • Ветнам – 375,1 минг дона
  • БАА – 64,2 минг дона
  • Ҳиндистон – 16,4 минг дона
  • Бошқа давлатлар – 1,1 минг дона
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг