Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик қизлар Европадаги халқаро IT олимпиадасида қатнашмоқда

Ўзбекистонлик қизлар Европадаги халқаро IT олимпиадасида қатнашмоқда

Июнь ойида Ўзбекистон ўқувчи қизлари ўртасида информатика фанидан ICT4Gilrls олимпиадаси ўтказилиб, унда ғолиб бўлган 12 нафар қиз учун махсус butcemp ташкил этилган эди.

Butcemp сўнгида алоҳида мусобақа ўтказилиб, Информатика бўйича Европа қизлар олимпиадаси (EGOI)да иштирок этиш учун 4 нафар қиз саралаб олинди.

Ушбу 4 нафар қиздан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 21 июль куни Европа қизлар олимпиадасида қатнашиш учун Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрига етиб келди. 21–27 июль кунлари бўлиб ўтаётган мазкур нуфузли олимпиадада 57 давлатдан 200 га яқин вакил иштирок этмоқда. Мусобақада бир неча алгоритмик ва муаммоларни ҳал қилишга оид масалалар берилиб, иштирокчилар уларнинг ечимини белгиланган вақт ичида ишлаб чиқишлари лозим.

Олимпиада давомида қизлар нафақат дастурлашга оид кўникмалар, балки жамоада ишлаш, танқидий фикрлаш, ижодкорлик ҳамда маданиятлараро мулоқот сингари юмшоқ кўникмалар(софт скиллс)ини ҳам ривожлантиришга муваффақ бўлади.

EGOI`да Ўзбекистон номини қуйидаги иқтидорли қизлар ҳимоя қилмоқда:

– Зарнигор Рахимова (Бухоро вилояти)

– Ойша Мирзатиллаева (Тошкент шаҳри)

– Малика Хожамуратова (Қорақалпоғистон Республикаси)

– Солиха Дагарова (Самарқанд вилояти)

Эслатиб ўтамиз, бу йилги ICT4Gilrs олимпиадаси ҳамда Ўзбекистоннинг Европа қизлар олимпиадасидаги иштироки Рақамли технологиялар вазирлиги ва Рақамли таълимни ривожлантириш маркази томонидан Тошкент шаҳридаги Амити университети, Uzum ҳамда Ucell билан яқин ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг