Ўзбекистоннинг АКТ соҳаси вакиллари Барселонадаги МWC 2024 тадбирида Huawei’нинг илғор ечимлари билан танишдилар
Испаниянинг Барселона шаҳрида GSMA Ассоциациясининг ҳар йилги Бутунжаҳон мобил конгресси (МWC 2024) иш бошлади. Конгресс доирасидаги тадбирларнинг асосий мавзуси тўлиқ 5G қопламни таъминловчи технологиялар ва алоқа воситалари, сунъий интеллект, индустрия ва ишлаб чиқариш соҳаларини рақамлаштириш каби масалалардан иборат бўлди. Бутун дунёдан, жумладан Ўзбекистондан ташриф буюрган делегациялар форум ва конференцияларда қатнашадилар, шунингдек энг катта инновациялар кўргазмасида бўладилар.
Huawei компанияси МWC’нинг доимий иштирокчиси бўлиб, анъанавий тарзда бутун дунёнинг АКТ индустрияси вакиллари учун қатор тадбирларни ўтказади. Конгресснинг биринчи кунида Рақамли технологиялар вазирлиги, тегишли ташкилотлар ва маҳаллий алоқа операторлари вакилларидан таркиб топган делегация Huawei стендида бўлиб, 5G ва 5.5G илғор технологиялари, мазкур ечимларнинг маълумотлар базасида жамланган персоналлаштирилган фойдаланувчи тажрибаси, алоқа операторлари ҳамда экотизим бўйича ҳамкорларга муваффақият келтира оладиган универсал бизнес-моделлар ва саноат иловалари билан танишдилар.
«5G 2019 йилда дастлаб жорий этилган пайтидан бошлаб бугунгача бўлган тараққиёти дунё мамлакатларида рақамли иқтисодиётни шакллантиришда муҳим аҳамиятга ега. 2024 йил бу йўлдаги муҳим босқичга айланади, чунки АКТ индустрияси 5G бизнесининг ўсишини қўллаб-қувватлаш ва 5G-Advanced даврини яқинлаштириш учун барча имкониятларни ишга солади. Ўзбекистонда экотизимни АКТ вакиллари томонидан илғор ечимларни ўрганишга бўлган қизиқиш тобора кучаймоқда, шу боис бундай мақомдаги тадбирлардаги иштирок Рақамли Ўзбекистонни ривожлантириш имкониятлари чегарасини кенгайтиришга хизмат қилади. Ўзбекистонда 25 йилдан буён фаолият юритиб келарканмиз, биз 5Gнинг глобал миқёсдаги ютуқлари билан бўлишиш ва мамлакатда рақамли инфратузилмаларни янада мустаҳкамлаш имкониятларини биргаликда кўриб чиқиш мумкинлигидан мамнунмиз», - дея фикр билдирди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чэнь Цзякай.
Делегациянинг Huawei компанияси кўргазма зонасига ташрифи чоғида Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси вице-президенти Ван Шунли билан музокаралар бўлиб ўтди. Узоқ муддатли ҳамкорлик, шунингдек бу ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокамасида асосий мавзу Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани мустаҳкамлаш, 5G технологияларини жорий этиш, узлуксиз қопламни таъминлаш, ва шунингдек, рақамли ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлик рейтингини ошириш бўйича истиқболли лойиҳалар бўлди. Тарафлар Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг кўп сонли технологик ҳамкорларини жалб этиш ҳисобига мамлакатда шериклик экотизимини ривожлантириш бўйича келгусидаги ўзаро бирдамликни тасдиқладилар. Делегация вакиллари шунингдек IT Паркнинг глобал аренадаги сўнгги ютуқлари билан бўлишдилар ва IT Паркнинг бундай тадбирлардаги иштироки хориж компанияларини Ўзбекистонда бизнес юритишга қизиқтиришда муҳим эканини қайд этдилар.
Барселонадаги 2024 Бутунжаҳон Мобил Конгресси 26–29-феврал кунлари бўлиб ўтмоқда. Huawei компанияси ўз ечимларини Fira Gran Via кўргазмалар мажмуининг биринчи павилонидаги 1H50 стендида намойиш этяпти. Батафсил маълумот олиш ва Huawei тадбирларида онлайн иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингизни сўраймиз: https://carrier.huawei.com/en/events/mwc2023
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter