Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ҳар 100 хўжалигига 50 та компьютер тўғри келади

Ўзбекистоннинг ҳар 100 хўжалигига 50 та компьютер тўғри келади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси аҳоли турмуш даражасига оид статистик маълумотларни эълон қилди.

2017 йил якунларига кўра, 100 та уй хўжалигига тўғри келган шахсий компьютерлар 50 донани (2000 йилда эса бу кўрсаткич 0,2 дона бўлган) ташкил этган бўлса, 2000-2017 йиллар мобайнида мобиль телефонлари билан таъминланганлиги 14,4 баробарга ошди (2017 йил якунига келиб ҳар 100 та уй хўжалигига 257 тадан, яъни ҳар бир уй хўжалигига 2,6 тадан мобиль телефон тўғри келди).

Статистикага кўра, аҳолининг шахсий енгил автомобиллар билан таъминланганлик даражаси 2017 йил якунларига келиб ҳар юзта уй хўжалигига 44 тага етди.

Шунингдек, ҳар юзта уй хўжалигига тўғри келган телевизорлар сони 154 тани ташкил этиб, 2000 йилга нисбатан 1,7 мартага ошган.

Кондиционерлар – 34 дона (2000 йилга нисбатан ўсиш — 3,1 баробар), электр чангютгичлар – 54 дона (ўсиш 1,8 баробар), кир ювиш машиналари – 80 донани (ўсиш 1,1 баробар) ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг