Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қачон Марсга учамиз?». Илон Маск энг кўп бериладиган саволга жавоб қайтарди

«Қачон Марсга учамиз?». Илон Маск энг кўп бериладиган саволга жавоб қайтарди

Фото: «YouTube»

«SpaceX» компанияси асосчиси Илон Маск 2,5 соатлик интервью берди, суҳбат давомида инсоният ниҳоят Марсга парвоз қилишга қачон тайёр бўлишига ҳам аниқлик киритиб ўтилди. Бу ҳақда «Futurism» ёзмоқда.

Савол берилганидан кейин 20 сонияча ўйланиб турган Маскнинг жавоби шундай бўлди: «Узоғи билан — 10 йилда». Биз сайёралараро турга айланишимиз керак, қўшимча қилди у.

Маскнинг таъкидлашича, кўп марталик «SpaceX Starship» ракетаси шу пайтгача қурилган ракеталар орасида энг мураккаби. У одамларни Марсга хавфсиз элтиши керак.

Ҳозирда «SpaceX» астронавтларни Халқаро космик станция (ХКС)га мунтазам элтмоқда, «Starship» ракетаси эса NASA астронавтларини Ойга элтиш дастурига қўшилди.

Таъкидлаб ўтиш керак, Маскнинг «ўн йили»да Марсни ўзлаштириш эмас, балки бу сайёрага фазогирлар ёки тадқиқотчилар миссиясининг илк қадам қўйиши назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг