Қўрғонтепалик 17 ёшли «ҳакер» бегона картадан 1 млн сўмга яқин пулни ечиб олди
![Қўрғонтепалик 17 ёшли «ҳакер» бегона картадан 1 млн сўмга яқин пулни ечиб олди](http://static.xabar.uz/crop/6/7/720_460_95_675233076.jpg)
Қарши шаҳрида яшовчи О.А. ички ишларга арз қилди. Айтишича, унга қарашли банк картасидан номаълум шахс бир миллион сўмга яқин пулни ечиб олган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида номаълум шахс фош этилди: картадаги пулни Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи, муқаддам шу турдаги жиноятлар билан судланган М.У. (2006 й.т.) ечиб олган экан.
М.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter