Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуёшда чақнаш бўлди: Ерга магнит бўронлари хавф соляпти

Қуёшда чақнаш бўлди: Ерга магнит бўронлари хавф соляпти

Кеча, 13 июнь куни Қуёшда М синфига тегишли кучли ва узоқ давом этган чақнаш содир бўлган. Олимлар фикрига кўра, чақнаш М синфида 2 соатдан ортиқ, С даражасида эса 8 соатдан ортиқ давом этган.

Чақнаш оқибатида Қуёшда ташвишли сабзиранг даража фаоллашган. Чақнашдан чиққан ултрабинафша нурлар Ер атмосферасининг устки қисмини ионлаштирган ва Осиё давлатларида, хусусан, Японияда қисқа тўлқинли радио тутилишига сабаб бўлган.

Чақнаш пайтида ажралиб чиққан Қуёш моддалари Ер томонга қараб ҳаракатга тушган. Тахминан эртага, 15 июнь куни бу моддалар сайёрамизга етиб келади ва магнит бўронларини ҳосил қилади.

Магнит бўронлари Ўзбекистонда ҳам ўз таъсирини билдиради. Бўронлар 17 июнгача давом этади, энг кучли таъсир қилиш даражаси 16 июнга тўғри келиши кутиляпти.

Маълумот учун: магнит бўронлари Ернинг геомагнит майдонлари бузилиши бўлиб, бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин. Улар алоқа тизими ишига таъсир қилади, техник носозлик келтириб чиқаради. Шунингдек, инсон саломатлиги, айниқса, сурункали касалликлардан азият чекадиганларга хавф солади.

Магнит бўронларидан ҳимояланиш йўллари ҳақида аввалроқ батафсил маълумот берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг