Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоронинг икки туманида Рақамли технологиялар ўқув марказлари очилди

Бухоронинг икки туманида Рақамли технологиялар ўқув марказлари очилди

Фото: «Xabar.uz»

Қоракўл ва Олот туманларида аҳолини ахборот технологиялари мутахассисликлари бўйича ўқитиш ва компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш учун замонавий инфратузилма билан жиҳозланган янги АКТ-марказлар ишга туширилди.

Ушбу марказларнинг очилиши, 2 мингдан ортиқ янги тингловчиларни қабул қилиш ва 1000 дан ортиқ давлат хизматчиларининг малакасини ошириш имконини беради. Шу билан бир қаторда ёшларнинг амалий кўникмаларини ошириш, турли хил амалий ва лаборатория машғулотлари, қўшма лойиҳалар, шунингдек, Бухоро шаҳридаги IT-Park резидентлари билан фриланс ва стартап лойиҳаларини амалга ошириш  имконини беради.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йил охирига қадар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида жами  12 та  АКТ-марказлар ишга туширилиши режалаштирилган.

Бу АКТ-марказлар аҳоли ва ёшларимизни дастурлаш ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилиш бўйича салоҳиятини оширишга ва иқтисодиётимизни барқарорлаштиришга замин яратади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг