Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли технологиялар вазири Dubai Internet City ҳамда TЕCOM Group масъул вакиллари билан учрашди

Рақамли технологиялар вазири Dubai Internet City ҳамда TЕCOM Group масъул вакиллари билан учрашди

Фото: Mitc.uz

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган Жаҳон ҳукуматлари саммити (World Government Summit) доирасида Dubai Internet City технология маркази ҳамда TЕCOM Group масъул вакиллари билан учрашди.

Учрашувда жорий йилда Дубай Амирлигида (Dubai Internet City ёки Dubai Outsource City да) IT-Parkнинг расмий ваколатхонасини очиш ҳамда IT-Park резидентларининг юқорида назарда тутилган соҳалар бўйича фаолиятини кенгайтириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Dubai Internet City мисолида IT-Parkни хусусийлаштириш таклифлари билдирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг