Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Риэлторлар учун муҳим янгилик: малака имтиҳонини ўтказиш ва сертификат беришнинг янги тартиби белгиланди

Риэлторлар учун муҳим янгилик: малака имтиҳонини ўтказиш ва сертификат беришнинг янги тартиби белгиланди

Фото: https://t.me/MyGovUz

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) янги хизмат йўлга қўйилди.

Қайд этилишича, эндиликда риэлторларга малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизмати my.gov.uz портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

 Риэлторлар малака сертификатини олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

  • 3,5 х 4,5 ҳажмидаги электрон фотосурат;
  • риэлторларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги ҳақидаги сертификат нусхаси.

Малака сертификатларини берганлик бўйича Базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Малака имтиҳони санаси, жойи ҳақидаги маълумотлар имтиҳондан 15 кун олдин, малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб сайтида имтиҳон санасидан 5 кун олдин эълон қилинади.

Талабгор риэлтор малака сертификатини олиш учун тест топширади. Тест 75 та саволдан иборат бўлиб, умумий 45 дақиқа вақт берилади. Саволларнинг 70 фоиздан кам бўлмаган қисмига тўғри жавоб берилса, имтиҳондан ўтган ҳисобланади.

Талабгор малака сертификатини олиш бўйича имтиҳонни муваффақиятли топширса, имтиҳон ўтказилгандан сўнг икки кун муддатда QR-код қўйилган малака сертификатини Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/381

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг