Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роботлаштирилган жарроҳлик тизими намойиш этилди (фото)

Роботлаштирилган жарроҳлик тизими намойиш этилди (фото)

13 сентябрь куни AKFA Medline марказий залида Residency Orientation Day 2025 — ёш шифокорлар учун резидентура дастурининг бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. У Central Asian University ва AKFA Medline клиникаси томонидан ташкил этилди.

Residency Orientation Day 2025 ёш шифокорлар учун касбий ўзига хосликни шакллантириш, замонавий тиббий амалиётлар билан танишиш ва Ўзбекистонда тиббий таълимнинг янги маданиятини яратишда иштирок этиш йўлидаги дастлабки қадам бўлиб хизмат қилди. AKFA Group асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев, AKFA Medline University Hospital бош директори Азимжон Турсунқулов, Central Asian University ректори Камран Гуламов ва урологик онкология бўйича мутахассис, Марказий Осиё университети урология бўйича резидентура дастури ўқитувчиси Александр Минич талабаларни табриклашиб, кейинги фаолиятларида омад тилашди.

Тадбир доирасида, шунингдек, тиббиётда янги имкониятларни очадиган энг илғор технология — EDGE MP1000 роботлаштирилган жарроҳлик тизимининг тақдимоти ва резидент ID-карталарини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

EDGE MP1000 — бу кам инвазив операциялар учун ноёб кўп портли роботлаштирилган тизим. У жарроҳга махсус роботлаштирилган асбобларни кичик кесмалар орқали бошқариш имконини беради, бу эса аниқлик, хавфсизлик ва бемор танасига минимал аралашувни таъминлайди. Ушбу тизим операциялар ва маслаҳатларни масофадан туриб ўтказишни қўллаб-қувватлайди, минтақалараро ва халқаро ҳамкорлик имкониятларини очади. EDGE MP1000 роботлаштирилган тизими жарроҳликнинг турли соҳаларида қўлланилади: урология, гинекология, гастроэнтерология, гепатобилиар ва торакал жарроҳлик. Унинг ёрдамида онкологик касалликлар, органлар резекцияси, трансплантация ва бошқа кўплаб касалликларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.

Residency Orientation Day 2025 давомида меҳмонлар ва иштирокчилар ушбу юқори технологияли тизимдан фойдаланган ҳолда беморда жонли, чинакам жарроҳлик амалиётининг гувоҳи бўлдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг