Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги туризм марказининг АКТ тизимлари кўздан кечирилди

Самарқанддаги туризм марказининг АКТ тизимлари кўздан кечирилди

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

АКТ вазири Шерзод Шерматов Самарқанд шаҳрида ташкил этилаётган туризм марказида телекоммуникация инфратузилмасини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Самарқанд туризм маркази ҳудуди мобил алоқа ва мобил интернет хизматлари билан қамраб олиниб, ҳозирга қадар мобил алоқа ва Интернет хизматлари билан қамраб олиш учун 35 метрли 4 та антенна-мачта иншоотлари ўрнатилди.

Қурилаётган марказ туристик хабга айланиб, бу ерда халқаро анжуманлар ўтказиш учун ҳам кенг шароит яратилади.

Аҳоли ва меҳмонларга қулайлик яратиш учун Марказда ахборот коммуникация ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш доирасида АКТ вазирлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, объектлар юқори тезликдаги узлуксиз Интернет ва тўғридан-тўғри халқаро телефон алоқаси билан таъминланди. Шу билан бирга, Самарқанд туризм марказигача бўлган 5 километр масофада алоқа тармоқларини қуриш ишлари бажарилди.

Марказ компютер ва нусха кўчириш ускуналари, проекторлар ва экранлар, шунингдек, зарур бошқа махсус ускуналарни ажратишда, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун компютерлар, Wi-Fi ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида 42,8 км алоқа линияларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари тўлиқ якунланди.

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Вазир томонидан ҳудудда қурилаётган кўп қаватли биноларнинг ички қисмини мобил алоқа ва мобил интернет хизматлари билан қамраб олиш бўйича Active DAC технологиясидаги ички кам қувватли мобил алоқа база станцияларини монтаж қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, ҳудуддаги йиғилишлар залида ташкил этилган сервер хоналари, сервер хонасида олиб борилаётган монтаж ишлари билан танишилди.

Ҳудудда «Хавфсиз шаҳар» йўналиши бўйича ташкил этилаётган вазиятлар маркази (situation center) биносининг қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Шерзод Шерматов ҳудудда «Хавфсиз шаҳар» ва телекоммуникация инфратузилмасини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш бўйича маъсулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, АКТ вазири Самарқандда янги қурилаётган туризм марказида телекоммуникация инфратузилмасини ва АКТ тизимларини ишга тушириш ишларини сифатли якунлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатувчи ишчи гуруҳини ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг