Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея хакерлари Жанубий Корея крипто-валюта айирбошлаш хизматига кибер-ҳужум уюштирди

Шимолий Корея хакерлари Жанубий Корея крипто-валюта айирбошлаш хизматига кибер-ҳужум уюштирди

«Lazarus Group» хакерлар гуруҳи.

Фото: «Trbimg.com»

Жанубий Корея бош разведка хизматинининг билдиришича, шу йил Жанубий Кореяда содир этилган виртуал валютада миллионларни тўплаган криптовалюта айирбошлаш хизматига ҳужуми ортида Шимолий Корея хакерлари турган бўлиши мумкин.

Криптовалюта фойдаланувчиларини нишонга олаётган зарарли дастурлар Шимолий Корея ҳукуматига алоқаси бўлган ва давлат томонидан молиялаштириладиган «Lazarus Group» хакерлар гуруҳи томонидан амалга оширилгани айтилмоқда.

Тадқиқотчиларга кўра, ушбу гуруҳ баъзи машҳур жиноятларга аралашган: жумладан, 2014 йилги «Sony Pictures» ҳужуми, 2016 йилда Бангладешдаги 81 миллион долларлик киберҳужум ва шу йил май ойида дунё бўйлаб тарқалган «WannaCry» вируси.

Кореянинг «Chous Libo» ахборот воситаси Миллий разведка хизмати ҳисоботига таянган ҳолда хабар беришича, криптовалюта хизматига ҳужум, дунёдаги энг катта криптовалюта алмашиш хизматларидан бири — «Bithumb» хизматига қаратилган бўлиб, хакерлар 36 000 та шахсий маълумотларини ҳам интернетга чиқариб юборган. Шунингдек, ҳисоботта айтилишича, хакерлар ушбу шахсий маълумотларни йўқ қилиш учун 5,5 миллион доллар миқдорда пул талаб қилган. Бундан ташқари, ҳужумда 6,99 миллион доллар қийматидаги криптовалюта ҳам ўғирланган.

Шунингдек, апрел ва сентябр ойларида «Yapizon», ҳозирда «Youbit» ва «Coinis» деб аталувчи хизматлардаги криптовалюта ўғирлигига алоқаси бор. Октябрда Корея интернет хизмати агентлиги зарарли дастурлардан таркиб топган Шимолий Корея интернет манзилларига эга бўлган электрон почталарни қўлга киритди. «Chosum Libo» газетасига кўра, ушбу зарарли дастурлар криптовалютага қаратилган бўлиб, Шимолий Корея хакерлари томонидан амалга оширилган.

Миллий разведка хизмати мазкур криптовалюта ҳужумига қаратилган вируслар 2014 йил «Sony Pictures» ва 2016 йилги Бангладеш киберҳужумларига жуда ўхшашлигини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг