Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Содиқов «Veon» компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори билан учрашди

Шуҳрат Содиқов «Veon» компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори билан учрашди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов «Veon» компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиоглу билан учрашди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Mitc.uz»

Вазир меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бозорини янада ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, хусусан, мобил алоқа компанияларининг самарали фаолият олиб боришлари учун юртимизда ҳар томонлама кенг имкониятлар яратиб берилганини таъкидлади.

Учрашув чоғида ахборот технологиялари ва энг янги технологияларни жорий этиш масалалари ҳамда келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг